Жаҳон | 23:46 / 14.01.2019
13901
2 дақиқада ўқилади

Конгода икки элат вакиллари ўртасидаги тўқнашувларда 400 киши ўлдирилган 

Фото: Kenny-Katombe Butunka / Reuters

Конго Демократик Республикасида икки кун ичида икки элат вакиллари ўртасидаги тўқнашувларда камида 400 киши ўлдирилган. Бу ҳақда 14 январда маҳаллий фаоллар ва руҳоний маълум қилган.

Этник негиздаги аёвсиз тўқнашувлар 16-17 декабрь кунлари Йюмби шаҳри яқинида бошланган. Тўқнашувларда батенде ва бануну элатлари вакиллари иштирок этган. Маълум қилинишича, қурбонлар сони дастлаб тахмин қилингандан 3 марта кўпроқдир.

Ушбу тўқнашувлар охирги йилларда ушбу ҳудудда энг қирғинбароти бўлган. Воқеа сабабли ҳукумат президент сайловларида овоз беришни бекор қилишга мажбур бўлган.

19 декабрда тўқнашувларда 120 дан кўпроқ одам ҳалок бўлгани, кўпчилик зўравонликдан қочиш мақсадида қўшни Конго Республикасига дарё орқали ўтиб олгани маълум қилинган. Ихтилоф банунунинг марҳум етакчисини дафн қилиш учун жой борасидаги тортишув сабабли юзага келган.

Фаолларнинг таъкидлашича, иккала элат ўртасида сиёсий зиддиятлар мавжуд бўлиб, батенденинг бир қатор етакчилари ҳукмдор коалицияни, бануну раҳбарияти эса мухолифатни қўллаб-қувватлаган.

Мавзуга оид