Жаҳон | 07:30 / 15.01.2019
6166
2 дақиқада ўқилади

Британиялик ҳомиладор депутат Brexit сабабли туғруқни кейинга қолдирди

Фото: Global Look Press/Dinendra Haria

Лейбористлар партиясидан Британия парламенти депутати, кўзи ёриши керак бўлган Тулип Сиддиқ 15 январда бўлиб ўтадиган Brexit бўйича овоз беришда иштирок этиш учун туғруқни кейинги қолдирди. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар берди.  

Сиддиқда биринчи ҳомиладорлиги оғир кечгани сабаб унга иккинчи фарзандини кесарча кесиш орқали туғишни тавсия қилишган. Операция дастлаб 4 февралга белгиланган, бироқ аёлда гестацион қанд касаллиги авж олгани сабаб операцияни ҳомиладорликнинг 37-ҳафтасида – 14 ёки 15 январда ўтказишга қарор қилинган.

Депутат шифокорлардан операцияни 17 январга кўчиришни сўраган ва шифокорлар бунга рози бўлишган.

Шуниси маълумки, Сиддиқ Brexit’га қарши овоз бермоқчи.

Brexit шартлари бўйича ҳукумат келишуви учун овоз бериш 15 январда Британия парламентининг қуйи палатасида бўлиб ўтади. Кўпчилик депутатлар мавжуд сценарийга қарши овоз бермоқчи.

Овоз бериш дастлаб 11 декабрда бўлиб ўтиши керак бўлган, бироқ Британия бош вазири Тереза Мэй парламентнинг кўпчилик аъзолари келишувни қўллаб-қувватламаслиги хавотири сабабли унинг кўчирилишини эълон қилганди.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид