Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туғуруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади
Туғуруқ мажмуаларида босқичма-босқич замонавий менежерлар бошқарувини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Президентнинг “Республика туғуруқ мажмуалари фаолиятига замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш ҳамда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси президент администрациясининг 2024 йил 30 январдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қарор лойиҳасида республика туғуруқ мажмуалари фаолиятига замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш ҳамда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури”ни тасдиқлаш киритилган.
Бунда:
- туғуруқ мажмуаларида босқичма-босқич замонавий менежерлар бошқарувини йўлга қўйиш;
- республикадаги барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар ва оилавий поликлиникаларининг акушер-гинеколог лавозимларини тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги туғуруқ мажмуалари бошқарувига ўтказиш;
- туғуруқ муассасалари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасалардаги “Аёллар маслаҳатхонаси” бўлимида ҳомиладор аёлларнинг ҳолатидаги ўзгаришларни тизимли ва комплекс назорат қилиб бориш бўйича ягона электрон базани тўлиқ жорий қилиш;
- давлат-хусусий шериклик шартлари асосида туғуруқ муассасалари негизида ҳомиладорлар учун санитар-эпидемиологик меъёрларга мос шароитларни яратиш мақсадида қўшимча ўрин-жой фондини ташкил этиш;
- туғуруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш;
- оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида қўшимча чоралар киритилиши назарда тутилган.
Билдирилишича, қарорнинг қабул қилиниши натижасида туғуруқ муассасаларида шаффофликка, коррупциянинг олдини олишга, ҳомиладор, туғувчи ва туғган аёлларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар самарадорлигига эришилади.
Мавзуга оид
19:21 / 09.11.2025
Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди
12:52 / 08.11.2025
Хусусий тиббиётнинг улуши мамлакатда 30 фоизга етди
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
18:21 / 30.10.2025