Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гаага суди Кот д'Ивуарнинг собиқ президентини оқлади
Гаагадаги халқаро жиноят суди Кот д'Ивуарнинг собиқ президенти Лоран Гбагбони инсониятга қарши жиноятларда айбсиз деб топди.
Гбагбога қарши айбловлар Кот д'Ивуарни 2010 йилги сайловлардан кейин қамраб олган зўравонликлар сабабли қўйилганди. Ўша воқеаларда 3 минг киши ҳалок бўлган. Яна ярим миллион киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.
Гбагбо 2011 йилда сайланган президент Алассан Уаттарни қўллаб-қувватлаган БМТнинг тинчликпарвар кучлари ва француз қўшинлари ёрдамида президент бункерида ушланган. Гбагбо ўшанда Уаттарнинг сайловлардаги ғалабасини тан олишдан бош тортган.
Гбагбо Кот д'Ивуарнинг Гаагадаги судда жавоб берган илк раҳбари бўлган.
Суд айблов томони Гбагбонинг айбдорлигига етарлича исботлар келтира олмагани сабабли уни айбсиз деб топган ва унинг дарҳол озод этилиши кераклигини эълон қилган.
Мавзуга оид
22:19 / 03.03.2025
БМТ Халқаро судига янги раис сайланди
23:17 / 20.08.2019
Покистон Ҳиндистон билан Кашмир бўйича баҳс юзасидан БМТ халқаро судига мурожаат қилади
15:30 / 20.06.2019
Ўзбекистон делегацияси Гаага конференциясининг дипломатик йиғилишида иштирок этмоқда
21:04 / 03.08.2018