12:01 / 15.01.2019
12680
Реклама

LG XBOOM - CES 2019 кўргазмасидаги энг кучли акустик тизим

Фото: LG

LG Electronics (LG) компанияси CES 2019 кўргазмасида LG XBOOM акустик тизимларнинг кенгайтирилган қаторини тақдим этмоқда. Инновацион қурилмалар мукаммал товуш, ажойиб хусусиятлар ва фойдаланишда жуда осон эканлиги билан ажралиб туради.

LG XBOOM бренди кучли ва юқори сифатли товушнинг синонимига айланди ҳамда LG компаниясига минитизимлар ва аудиотизимлар бозорида доминант мавқени эгаллашда ёрдам берди. LG XBOOM’нинг энг сўнгги моделлари ўзига хос услуб, товуш сифати ва бошқаришда қулайлиги билан ўзига хосдир. LG XBOOM қаторида минитизимлар, «ҳаммаси бирда» тизимлари, XBOOM Go портатив Bluetooth-колонкалари ҳамда XBOOM AI ThinQ ақлли акустик тизимлари бор.

LG XBOOM брендининг муваффақияти LG'нинг энг юқори сифатли товушга эришиш бўйича доимий истагига асосланади, у мусиқа тинглашдан максимал завқ олиш имконини беради. 3500 Вт қувватга эга LG XBOOM (CL98 модели) янги минитизими юқори частоталарда аниқ ва батафсил товушни таъминловчи компрессион рупордан фойдаланади.

2000 Вт қувватга эга LG XBOOM OL100 Hi-end модели Blast Horn махсус технологиясидан фойдаланади. Унда драйвер ортида тўлқин узаткич бўлиб, у кучайтирув канал орқали ҳаво юбориб, акустик босим яратади. Бу юқори частоталар ва баслар чиқишини яхшилашга қаратилган - бундай эшитишингиз, балки ҳис қилишингиз мумкин. Шунингдек, Meridian Audio таниқли компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Meridian режими таклиф этилади.

LG XBOOM’да амалга оширилган яна бир ишланма Bluetooth орқали йўқотишларсиз юқори кенгликда аудиосигнал юбориш бўйича оқимли ўтказишга aptX™ HD кодеки қўллаб-қувватланишини таъминлайди.
 
XBOOM серияси турли шакл-омилларга эга бўлган кўплаб қурилмаларни қамраб олиб, фойдаланувчиларга улар эҳтиёжига мос келадиган исталган овозли ечимни танлаш имконини беради. OL100’нинг «ҳаммаси бирда» топ модели максимал мобиллик учун дастак ва роликлар билан жиҳозланган. XBOOM RK7 ва RL4 акустик тизимларини вертикал ёки горизонтал равишда ўрнатиш мумкин.

Фойдаланувчилар ўзларининг ички дижейларини танлаб, оммабоп трекка қўшишлари мумкин, бунга базмлар учун кўплаб ажойиб функциялар тўплами ёрдам беради. DJ Star функцияси товушни секин чиқариш ва олиш, бир қўшиқни бошқасига алмаштириш, трекларни тайёр ҳолда сақлаш, товушга скрэтч-эффектлар бериш имконини яратади. Cross Fader хусусияти икки хил манбадан товушни секин микширлаш учун ишлатилади.

2019 йилги LG XBOOM акустик тизимларида барча оила учун ажойиб вақт ўтказишни таъминлайдиган Karaoke Star функцияси тақдим этилган. Karaoke Star вокални деярли исталган трекдан ёпиш имконини бериб, фойдаланувчиларга ўз мусиқий истакларини амалга оширишга йўл очади. 18та вокал эффекти янги Multi-Color Lighting функцияси билан идеал уйғунлашади - ритмни белгилаш ва муҳит яратиш учун треклар билан синхронлаш имконига эга кўп рангли ёритиш эффектлари тўплами.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top