Ўзбекистон | 13:18 / 16.01.2019
25200
2 дақиқада ўқилади

2018 йилда банкоматлар орқали қанча пул ечиб олингани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

2018 йилда банк карталаридан ечиб олинган маблағлар ҳажми 12,29 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Spot Марказий банкка таянган ҳолда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2017 йил билан таққослаганда бу 4 баробарга кўп.

Улардан 4,9 трлн сўм - банкоматлар орқали. Декабрь ойида кескин ўсиш юз берди, ўшанда 2,3 трлн сўм ечиб олинди, шундан 1 млрд сўми - банкоматлар орқали. Таққослаш учун, ноябрь ойида мос равишда 1,5 триллион ва 759 млрд сўм бўлган.

2018 йилнинг январь ойида UzCard банкоматлар орқали пластик картадан пул ечиб олиш бўйича янги хизматларни ишлаб чиқди ва ҳеч қандай чекловлар йўқлигини маълум қилди - ҳар бир банк қандай чеклов ўрнатишни ўзи белгилайди. Ундан олдин бир уринишда фақатгина 100 минг сўм ечиб олиш мумкин эди.

Шундан сўнг, банклар максимал ечиб олиш суммаси миқдорини кўпайтира бошладилар. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳам банк сири бўлган маълумотларни олишга ҳақли экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид