Иқтисодиёт | 10:55 / 16.01.2019
105119
7 дақиқада ўқилади

Янги солиқ тизими бозор нархларининг ошиб кетишига сабаб бўладими?

2019-йил 1-январдан бошлаб, Ўзбекистон солиқ тизимида қўшилган қиймат солиғи кенг жорий этилиши режалаштирилганди. Ишбилармон ва мутахассисларнинг айтишича, ҚҚС аввалги солиқ турларидан тубдан фарқ қилади ва, албатта, мамлакат иқтисодиётини ижобий натижалар сари олиб боради. 

Лекин жамоатчилик орасида бир нечта саволлар катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда: ҚҚСнинг жорий этилиши амалдаги нархларга таъсир қиладими? 

Ижтимоий тармоқда тарқалиб кетган харид чекида ҚҚС миқдори кўрсатилган ва нарх шунчага ошди, деган янглиш саросима ҳам мавжуд. Мавзуни яқиндан таҳлил этиш учун мутахассис, солиқчи ва тадбиркорга мурожаат этдик. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Юлий Юсупов, иқтисодчи-эксперт:

– 1 январдан бошлаб, кўплаб савдо пунктларида харид чекининг бир қисмида ҚҚС миқдорини кўрсатмоқда. Бу кўпчиликни қўрқитмоқда. Харидорлар товар нархи шунча фоизга ошганидан ҳайиқмоқда. Қўрқиш керак эмас, чунки ҚҚС 1 январдан пайдо бўлмади, у кўп йиллардан бери амалда бўлган. Кўплаб товарлар бўйича ишлаб чиқарувчилар ҚҚС тўлаб келган. Шунчаки, у харид чекида кўрсатилмасди. Яъни, товар қийматини шакллантиришда ҚҚС инобатга олинган, лекин чекда кўрсатилмаган. Умуман олиб қараганда, ҚҚС миқдорини чекда кўрсатиш мажбурий эмас. 

Юлий Юсупов

Бундан ташқари, аввал ҚҚС тўламаган тадбиркорлар, ўша пайтда ягона солиқ тўловини амалга оширган. У ҳам товар қийматини шакллантиришда инобатга олинарди. Ахир ҳамма солиқларни истеъмолчи тўлайди. Энди ЯСТ ўрнига ҚҚС тўланади. Бу билан нарх ошиб кетади, дейиш хато. 

Мубин Мирзаев, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари: 

– Кўпчилик қўшилган қиймат солиғи қандай ҳисобланишини унутиб юборган. ҚҚС харажатларга таъсир қилмаслиги зарур, тўғри, у фойдани камайтириши мумкин, корхонанинг рентабеллигини тушириши мумкин, лекин тан нархга асло таъсир қилмайди. Ягона солиқ тўловчиси ҚҚС билан ҳисоблашмай, харажатлари ошган, мана шу тан нархнинг ошишига ҳам сабаб бўлган.

Мубин Мирзаев

Юлий Юсупов, иқтисодчи-эксперт:

– Чекда ҚҚС акс эттирилиши – ҳеч нарсадан дарак бермайди. ҚҚС қайси товарларнинг нархи ошишига ёхуд тушиб кетишига олиб келиши мумкин? Савдода кенг тарқалган, талабгир товарлар – импорт қилинган маҳсулотлар. Импорт товарлар божхонадан олиб кирилаётган пайтда, маҳсулотлар ҚҚСга тортилади. Мамлакатда кўплаб тадбиркорлар солиқ имтиёзига эга бўлган ва импорт учун ҚҚС тўламаган. Шунга қарамай, импорт учун ҚҚС тўланган бўлса, занжир ҳосил бўлади. Яъни, импорт қилувчи улгуржи савдо билан шуғулланган компания ҚҚС (20 фоиз) ва ягона солиқ тўловини (5 фоиз) бирдан амалга оширган. Чакана савдо билан шуғулланаётган тадбиркорлар маҳсулотни сотиб олиб, ўзи белгилаган нарх билан савдони давом эттирган. Ундан ҳам солиқ (4 фоиз) олинган. Энди ҳисобланг: 20 + 5 + 4  = импорт товар нархида мужассам этилган солиқлар.

Ҳозирги тизим билан ҳисоб ўзгаради: барча ҚҚС тўловчисига айланди ва ўзидан олдинги ҚҚС тўловини инобатга олиш ҳуқуқи бор. Демак, импорт товарлар бўйича нархлар нафақат сақланиб қолади, балки пасайиши ҳам мумкин. Менимча, нархлар ўзгармай қолади, чунки ҚҚС товар қийматида барибир бўлган. Ҳеч нарса қаттиқ ўзгармади. Импортда имтиёзли товар бўлса, энди занжир бузилиши, нарх кўтарилиши мумкин. Бундан қочиб бўлмайди, кимдир солиқдан озод этилиб, кимдир солиққа тортилса, рақобат муҳити бузилади, бу – мантиқсизлик. 

Мубин Мирзаев, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари: 

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ягона ер солиғи тўловчиси, улар умуман ҚҚС тўламайди. Расмий савдо дўконлари реализация қилинадиган 8 турдаги талабгир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, чакана савдода ҳам ҚҚСдан озод этилган. Бу – гўшт ва нон маҳсулотлари, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч,  шакар. Қолган маҳсулотлар нима бўлади, деган савол турибди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақиқатан деҳқон бозорлари орқали савдо қилинади. У жабҳада «тадбиркорлар солиққа тортилсин, ҚҚС тўласин» деган масала йўқ. 

Kun.uz: Қишлоқ хўжалигида ноозиқ маҳсулотлар-чи?

Мубин Мирзаев, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари:

– Қишлоқ хўжалигининг ноозиқ маҳсулоти, деганда, асосан текстил, кийим-кечак тушунилади. Текстилда ҳам кўп имтиёзлар бор. Уларнинг савдо занжирида нол ставка ҳам жорий этилган. Биз буни тўғри ё нотўғри эканлигини яна ўрганяпмиз. Асосийси – кийим-кечакда ҳам нархлар ошишини олдини олиш зарур. Енгил саноатни барқарор ушлаш учун нималар зарур? 

Юлий Юсупов, иқтисодчи-эксперт:

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта тайёрлаш иши-чи? Бу йўналишда ҳам муаммо бор. Консерва, қиём, шарбат ишлаб чиқарувчи барча субъектлар ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Фермер эса ҚҚС тўламайди. Демак, савдо занжири узилиб қолади ва солиқ юки ортиб кетяпти. Бу масалани ечиш керак эди, афсуски, ўтган йилдан бу масала очиқ қолмоқда. 

Мубин Мирзаев, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари: 

– Қайта ишлаб чиқариш ишида сут маҳсулотларини тайёрловчи тадбиркорлар умуман ҚҚС тўламайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бир қатор соҳа вакиллари солиқ имтиёзлари билан ишлайди. Бу бўйича рўйхатга бир назар ташлаш керак. 

Имтиёзларни бекор қилиш, биринчи навбатда – нархларга таъсир қилмаслиги керак. Иккинчидан, аҳолининг даромади, тўлов қобилиятига таъсир қилмаслиги керак. Мана шу нуқтаи назардан, таклифлар ишлаб чиқилган. Имтиёзларнинг барчасини бирдан бекор қилиб бўлмайди: босқичма-босқич амалга оширамиз. Айни пайтда бизга барқарор нархлар керак.  

Kun.uz: Ўтган йилда, чакана савдо қилиш мақсадида, ҚҚС ҳисобларисиз харид қилинган товарларни 2019 йилда реализация қилишда муайян пайт бозорда нарх кўтарилиши пайдо бўлмайдими? 

Мубин Мирзаев, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари: 

– Қўшилган қиймат солиғисиз сотиб олинган бўлса, товарнинг асл баҳоси паст бўлиши керак. Ҳозирги бозор нархидан, товарнинг қиймати паст бўлиши даркор. Ишлаб чиқарувчилардан келиб чиққан ҳолда, бозорда нарх шаклланиб бўлди ва товар қийматида ҚҚС ҳисобга олинарди. Ўтган йили сотиб олинган қолдиқ товарлар ҳозирги бозор нархига эргашиши керак. 

Биз гапираётган гапимиз тўғрими ё нотўғрими, мен топшириқ бердимки, жойларда вазиятни таҳлил қилиб, натижани кўришимиз керак. Айтилган гаплар ёки солиқ тўловчи ҳақми, солиқчи ҳақми – корхоналар мисолида кўриб чиқамиз.

Алишер Рўзиохунов тайёрлади

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти