Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги халқаро аэропорт Муҳаммад Али номини олди
Кентукки штатидаги Луисвилл халқаро аэропорти номи Луисвилл Муҳаммад Али халқаро аэропортига ўзгартирилди.
Аэропорт номи маҳаллий аҳолининг кўп сонли овозига кўра машҳур спортчи, BBC томонидан аср спортчиси деб топилган Муҳаммад Али (Кассиус Марселлус Клей) номини олди. Бу ҳақда твиттерда Муҳаммад Али маркази эълон қилган.
Маълумот учун, афсонавий спортчи 1942 йил 17 январда Луисвиллда туғилган ва вояга етган. Муҳаммад Али ярим оғир вазнда 1960 йилги Олимпиада, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони (1964—1966, 1974—1978) бўлган.
Боксчи ўзининг Ислом динига эътиқод ва қора танлилар ҳуқуқлари учун таъсирли нутқлари билан ҳам танилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур боксчидан 1967 йил ҳарбий хизматга боришдан бош тортганлиги учун суд айбловини олиб ташлаши ва оқлашини айтганди.