Жаҳон | 07:40 / 18.01.2019
6557
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда жип билан амалга оширилган теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Колумбия пойтахти Боготадаги кадетлар мактабида содир этилган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 87 киши яраланди. Бу ҳақда Heraldo нашри хабар берди. 

Портловчи моддалар билан тўлдирилган жип 17 январда мактаб олдидаги хавфсизлик постини ёриб ўтиб, мактаб ҳудудига кириб портлаган. Колумбия мутасадди идоралари машинани 56 ёшли Хосе Альдемар Рохас бошқарганини ўрнатишган. У ўлган, унинг бу ҳаракатларига нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда. 

Ҳозирча 4 жасаднинг шахси ўрнатилган.

Tiempo порталининг таъкидлашича, террорчининг Колумбия инқилобий қуролли кучлари ва Миллий озодлик армияси исёнчи гуруҳларига алоқадор бўлиши мумкинлиги текширилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид