Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров амалдорларга ҳар ҳафтада халқ олдида ҳисобот топширишга буйруқ берди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров вазирлар ва маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари зиммасига телевидениеда ҳар ҳафтада бевосита мулоқот орқали аҳолининг долзарб саволларига жавоб бериш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Чеченистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
«Республика ҳукумати вазирлари ва районлар раҳбарлари аҳолини ташвишга солаётган саволларга жавоб беришлари, қаерда қандай муаммолар борлиги ва қандай ҳал қилинаётгани ҳақида «Грозний» телеканали орқали халқ билан бевосита мулоқот ўтказишлари шарт. Уларга бевосита мулоқотни ҳар ҳафтада ўтказиш таклиф қилинди», дейилади матбуот хизмати хабарида.
Қодиров ҳар бир амалдор ўз идораси ва йўналишида жавобгар бўлган ишлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши, ҳокимият иши самарадорлигини ошириш учун ишларни тўғри олиб бориши шартлигини таъкидлаган.
«Ўз иши ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаганлар ўз жойларини бўшатишларига тўғри келади. Бу ўтган йили энг паст натижа кўрсатган, аммо биринчи чоракда вазиятни ўнглай олмаган шаҳар ва районлар раҳбарларига тегишли», деган республика раҳбари.
У шунингдек, республика раҳбарининг топшириқлари бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилишини талаб қилган.
Мавзуга оид
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
14:47 / 12.01.2026