Жаҳон | 18:23 / 19.01.2019
6003
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg АҚШ Хитой компанияларига нисбатан чекловлар тайёрлаётганини маълум қилди

Фото: REUTERS/Hyungwon Kang

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти АҚШдаги Хитойга қарашли давлат телекоммуникация компаниялари ишини сезиларли даражада қийинлаштирувчи фармонни тайёрлади, деб ёзмоқда Bloomberg.

Агентлик манбаларининг айтишларича, чекловлар миллий хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Фармон АҚШга рақобатчи давлатлар, жумладан Хитой фирмаларига тааллуқли эканлиги айтилмоқда. Хабарда ушбу фармон қачон имзоланиши маълум қилинмаган.

Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, зарба остига биринчи навбатда Huawei ва ZTE компаниялари тушади. Америкалик аксарият амалдорларнинг фикрича, Пекин ушбу компаниялар маҳсулотларидан жосуслик мақсадларида фойдаланиши мумкин. Бундан ташқари, Huawei ва ZTE Эронга нисбатан АҚШ санкцияларини айланиб ўтиш иши доирасидаги тергов нишонига тушган.

Мавзуга оид