АҚШ президентлигига номзодлар хавфсизлиги кучайтирилиши мумкин
Шу ҳақдаги қонун лойиҳасини 405 депутат ёқлади, ҳеч ким унга қарши чиқмади.
Конгресс Вакиллар палатаси АҚШ президентлиги ва вице-президентлигига номзодлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади, деб хабар берди Interfax.
Лойиҳани 405 депутат ёқлади, ҳеч ким унга қарши чиқмади. Қонун лойиҳасини маъқуллаш учун депутатларнинг 2/3 қисми овоз бериши керак эди.
Қонун лойиҳаси Махфий хизматлар «президентлар, вице-президентлар, президентлик ва вице-президентликка асосий номзодларни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ходимлар сонини аниқлашда бир хил стандартларни қўллашини» назарда тутади.
Энди қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Сенатга юборилади.
NBC маълумотларига кўра, Конгресснинг иккала палатаси аъзолари, шунингдек, ҳукуматни молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига номзодларни ҳимоя қилиш учун Махфий хизматга қўшимча маблағ ажратишни киритишни ҳам муҳокама қилмоқда.
15 сентябр куни Флоридада президентликка номзод Доналд Трамп бўлган голф клуби яқинида отишма содир бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг уч нафар юқори мартабали ходимига кўра, Трампга суиқасд уюштиришда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу 58 ёшли Раян Уэсли Раут бўлиб чиқди. Айтилишича, у автомат билан қуролланган ва Трамп ўйнаётган голф клуб ёнида бўлган.
Июл ойида Пенсилвания штатида Трамп сайловолди ташвиқоти тадбирида бир киши ўт очиб, собиқ президентнинг қулоғига жароҳат етказган ва бир кишини ўлдирган эди.
Мавзуга оид
10:43
Трамп Путин у билан Украина масаласида учрашмоқчи эканини маълум қилди
18:07 / 22.12.2024
FT: АҚШ Трамп президентлигининг биринчи кунида ЖССТдан чиқишини эълон қилиши мумкин
11:59 / 22.12.2024
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида АҚШ билан баённома имзолади
11:30 / 21.12.2024