Жаҳон | 07:18 / 20.01.2019
6181
1 дақиқада ўқилади

Боливияда автобуслар тўқнашуви оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Фото: ABI

Боливияда 19 январда икки автобус тўқнашуви оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳат олди. Бу ҳақда полицияга иқтибос келтирган ҳолда ABI ахборот агентлиги хабар берди.  

Фожиа Чальяпата муниципалитетида юз берган, жабрланганлар яқин орадаги шаҳарлар шифохоналарига етказилган.

Ҳозир йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Тўқнашув автобуслардан бири иккинчисидан ўтиб кетмоқчи бўлганда юз берган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид