Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб борди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни расмий ташриф билан Германия пойтахти Берлин шаҳрига етиб борди.
Давлат раҳбарини Германия расмий шахслари кутиб олди.

Тегел халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 21 январга мўлжалланган. Шавкат Мирзиёев Берлинда Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказади.
Музокараларда Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш каби масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.
22 январь куни Мюнхен шаҳрида Бавария бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:10 / 24.04.2026
Ризо Паҳлавий Берлинда ҳужумга учради
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
12:49 / 30.01.2026