Жамият | 12:59 / 20.01.2019
10907
2 дақиқада ўқилади

Хайрия натижаси: Музаффар шифо илинжида Россияга жўнаб кетди

Kun.uz сайти хайрия акциялари доирасида ўтган йили «Дўстларим билан футбол ўйнагим, улар билан мактабга боргим келади…» 13 ёшли Музаффар кўмакка муҳтож» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Ушбу хайрия акциясида Олмазор тумани Чуқурсой кўчаси 75-уйда яшовчи Муяссар Солиҳованинг 2005 йилда туғилган жигарбанди Музаффар ҳақида сўз боради. Музаффарга шифокорлар томонидан суяк ракининг 4-даражаси ташхиси қўйилган. Соғайиши учун Россияга олиб бориб операция қилиниши керак эди. Лекин Россияга бориб дастлабки текширув ва муолажаларни ўтказишга оиланинг имконияти йўқлиги сабаб ёрдам сўраб халқимизга мурожаат қилишган эди.

Саховатли юртдошларимиз ташаббуси ва ёрдами билан маблағ йиғилди! Бугун улар Россияга учиб кетишмоқда. Музаффарга оқ йўл тилаш мақсадида аэропортга бордик. Улар билан кўришдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Муяссар Солиҳова барча юртдошларимиздан миннатдорлигини, дардига шерик ва ҳамдард бўлган меҳрибон халқимизни доим дуо қилишини айтди. Шу ўринда Kun.uz таҳририяти ҳам хайрия акциясида фаол иштирок этган барча юртдошларимизга ўз миннатдорлигини билдириб қолади. Энди Музаффарни дуо қилайлик. Шифо топиб яна бағримизга қайтишини Аллоҳдан сўраймиз. Савоб ва хайрли иш қилишдан ҳеч қачон чарчаманг, азиз ва саховатпеша юртдошлар!

Мавзуга оид