Иқтисодиёт | 14:35 / 21.01.2019
11267
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси 8400 сўмга яқинлашмоқда

Ўзбекистон Марказий банки 22 январь куни учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 22 сўмга ошган ва 1 доллар 8378,18 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 63,58 сўмга пасайган, 1 евро 9518,45 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли 1,36 сўмга кўтарилди ва 126,33 сўмга етди.

Мавзуга оид