Ўзбекистон | 11:13 / 21.01.2019
16563
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда давлат мулки ижараси қимматлашди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 йилдаги 35-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.

Buxgalter’нинг ёзишича, давлат кўчмас мулки жисмоний ва юридик шахсларга алоҳида тартибда, ижарага олувчилар, балансда сақловчилар ва ҳудудий давлат мулкини ижарага бериш марказлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузиш йўли билан ижарага берилади.

 Бунда бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови ставкаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин эмас.

 Ўтган йилларда бўлганидек, ижара тўлови ставкалари ижарага олувчининг иқтисодий фаолият тармоқлари кесимида, яъни ижарага олинаётган майдонлардан фойдаланиш мақсадига қараб фарқланади. Ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирганда, индексация миқдори ўрта ҳисобда қарийб 70%ни ташкил этди.

 2019 йилда Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қуйидаги ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди:

Ҳужжатга иловаларда тақдим этилган Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар, шунингдек Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари рўйхати ўзгартиришсиз қолдирилди. 

Мавзуга оид