Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ ва КХДР разведкалари 10 йилдан буён алоқада
АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва КХДР разведка хизматлари 10 йил давомида алоқада бўлиб келмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ расмий шахсларига таянган ҳолда хабар қилди.
Таъкидланишича, 2009 йилдан буён икки мамлакат «махфий маслаҳатлашувлар» ўтказган ҳамда улар ўртасида махсус алоқа канали бўлган. Хусусан, айнан шу канал туфайли Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашувни ташкиллаштиришга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШга талаб қўйиши хабар берилганди.
Munhwa Ilbo’нинг манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, КХДР Меҳнат партияси МҚнинг ягона фронт бўлими мудири Ким Ён Чхоль АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан режалаштирилаётган музокаралар давомида тинчлик битимини имзолаш бўйича талаб қўяди.