12:18 / 22.01.2019
21660

Ўзбекистон 2,9 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

2018 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон экспорти ҳажми 14 257,9 млн. АҚШ долларга (ўсиш суръати 13,6%) тенг бўлди, деб хабар қилмоқда Давлат статистика қўмитаси. 

Экспорт таркибида товарлар 78,7% улушга эга. Булар энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (18,7%), озиқ-овқат маҳсулотлари (7,7%), шунингдек, қора ва рангли металлар (8,2 %) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон, асосан, хизматлар (3 млрд доллар), олтин (2,9 млрд доллар) ҳамда энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (2,6 млрд доллар) экспорт қилди.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-декабрь ойларида импорт ҳажми 19 557,4 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 39,6%) тенг бўлди. 

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар (42,5 % - 8,3 млрд доллар), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (13,1% - 2,5 млрд доллар) ҳамда қора ва рангли металлар (9,1% - 1,7 млрд доллар) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди. Шунингдек, республика хизматлар импортига 2,2 млрд доллар сарфлаган.

Top