Жаҳон | 21:18 / 22.01.2019
11051
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Абэ мудофаа соҳасида алоқаларни ривожлантиришга келишиб олишди

Фото: РИА Новости

Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путин билан икки давлат мудофаа идоралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга келишиб олганини маълум қилди.

«Хавфсизлик соҳасида ишонч ҳосил қилиш. Бу йил ҳам мудофаа идоралари, чегара хизматлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантирамиз. Наркотрафик каби ноанъанавий таҳдидларга қарши турамиз, бу йўналишдаги ҳамкорлигимиз қатор муваффақиятли натижаларни берди. Буни янада ривожлантирамиз ва ҳамкорлик соҳасини кенгайтирамиз», – деди Абэ Москвада Путин билан бўлиб ўтган музокалардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

У шунингдек, Россия ва Япония Шимолий Корея бўйича ҳам ҳамкорликни давом эттиришини, «чунки Шимоли-Шарқий Осиёда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш умумий ва асосий мақсад» эканлигини айтди.

Мавзуга оид