Жаҳон | 16:51 / 22.01.2019
5214
1 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия Mastercard тизимига 570 млн евро жарима солди

Фото: REUTERS/Eduard Korniyenko

Еврокомиссия Mastercard тўлов тизимига 570 млн евродан ортиқ жарима солди. 

Еврокомиссия баёнотида айтилишича, бунга тизимнинг ЕИ нақдсиз тўлов бозоридаги етакчилик мавқеини суиистеъмол қилиши сабаб бўлган.

"Еврокомиссия бозордаги етакчилик мавқеини суиистеъмол қилгани ва Европа бозори ичида муқобил хизматлардан фойдаланишда Европа бизнеси имкониятларини чеклаганлиги сабабли Mastercard тўлов тизимига 570,566 млн евро жарима солди", дейилади Еврокомиссия хабарида.

MasterCard тизими айни вақтда 210 давлатдаги 22 минг молиявий ташкилотни бирлаштиради. Компаниянинг бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган.

Мавзуга оид