Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Dyson компанияси асосчиси энг бой британияликлар рейтингида етакчи бўлди
Фото: Christophe ArchamBault/AFP
Чангюткичлар ишлаб чиқарувчи Dyson Ltd. компанияси асосчиси Жеймс Дайсон Буюк Британиянинг энг бой кишиси бўлди, деб хабар берди Блумберг агентлиги.
Дайсон Ineos кимё холдинги эгаси, 13,1 миллиард доллар бойлиги бўлган Жим Редклиффни биринчи поғонадан тушириб юборди.
Агентликнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йил бошидан буён Дайсоннинг бойлиги 4,52 миллиард долларга ўсган.
Компания 2018 йил якунларига кўра, 1,1 миллиард фунт стерлинг (1,4 миллиард доллар) даромад топган.
Ҳозирда Дайсоннинг бойлиги 13,8 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
07:37 / 09.02.2026
2026 йилда миллиардерларни нима кўпроқ хавотирга соляпти?
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
22:52 / 30.10.2025