Ўзбекистон Гулнора Каримованинг пулларини қандай сарфлайди?
Гулнора Каримовага тегишли 800 миллион франкни ўзида сақлашни истамаётган Швейцария ҳукумати пулларни Ўзбекистонга қайтаришга шошмаяпти.
«Швейцария ноқонуний йўл билан топилган бойликни ўзида сақлаб туришдан манфаатдор эмас», – деб жавоб берган ТИВ Гулнора Каримовага тегишли активлар тақдирига қизиққан DW сўровига.
Швейцария прокуратурасининг DW’га билдиришича, жиноий ишни мантиқий якунига етказиш учун суд коллегиясининг қолган тўрт айбланувчига нисбатан қарорини кутиш керак бўлади.
«Кейинги ўттиз йил давомида Швейцария икки миллиард доллардан ортиқ пулни қайтарган - бу бошқа ҳар қандай давлат қайтарган маблағдан кўпроқдир. Аммо ҳозирда қайтарилиши лозим бўлган бойлик билан қандай иш тутиш кераклигига баҳо беришга ҳали эрта», – дейилади Швейцария ТИВ баёнотида.
Маълум қилинишича, асосий масала – унинг Швейцариядаги активларини нима қилиш кераклигига жавоб топиш лозим. Яъни активларни қайтариш ва уларни қандай сарфлаш бўйича томонлар ўртасида ҳужжат имзоланиши зарур.
Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Kun.uz'га изоҳ бериб, «бу ўзбек ва швейцар прокуратуралари ўртасидаги идоралараро масала» эканини билдирди.
«Булар очиқланмайди, айни пайтда музокаралар давом этмоқда», – дейди Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.
Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий ҳам Гулноранинг пулларига даъво қиляпти. Унинг Der Bund газетасига берган интервьюсида Мақсудийларга тегишли бўлган Ўзбекистондаги барча мулклари тортиб олингани ҳақида гап боради.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукмига кўра 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган Гулнора Каримова мамлакат ҳудудида жазони ўтамоқда.
Мавзуга оид
19:11 / 29.11.2024
Швейцариянинг Lombard Odier банки Гулнора Каримова иши бўйича пул ювишда айбланди
21:06 / 28.09.2023
Швейцарияда Гулнора Каримовага нисбатан айблов хулосаси судга топширилди
19:07 / 18.09.2023
Гулнора Каримованинг қайтарилган бойликлари Ўзбекистонда болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилади
09:42 / 09.08.2023