Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzcard: Фирибгарлик оқибатида жабрланганлар қайд этилмади
Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан рўйхатга олинган кибержиноятдан жабрланганлар қайд этилмади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Ҳозирда компаниямизнинг «Ахборот хавфсизлиги» бўлими томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, эҳтиёж сезилса, ушбу ҳолат тергов иши очилиши учун ҳуқуқ тартибот органларига тақдим этилади», – дейилади марказ хабарида.
Маълум қилинишича, рўйхатга олинадиган қаллоблик ҳолатлари ушбу бўлим томонидан аниқланади ҳамда қайд этилади. Ушбу бўлим ходимларининг вазифаси республикада фаолият олиб бораётган тўлов тизимлари Uzcard пластик карталарига тегишли барча транзакция ва операцияларнинг хавфсиз ўтказишни назорат қилиш ҳамда нуқсонларни аниқлашдан иборат.
Маълумот учун, Ягона умумреспублика процессинг маркази бугунги кунга келиб, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 29 та банк ва 43 та мобил тўлов тизимларига хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026