Фан-техника | 21:04 / 23.01.2019
13344
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi букилувчи смартфонни намойиш қилди (видео)  

Xiaomi президенти Лин Бин компаниянинг букилувчи смартфони прототипидан фойдаланишга мисол келтирилган роликни намойиш қилди. 

Видеога изоҳда бу тижорий маҳсулот эмаслиги, балки прототиплиги айтилган.

Samsung ва букилувчи телефонлар устида иш олиб борувчи бошқа компаниялар концептларидан фарқли, Xioami қурилмаси икки чеккасидан букилиши мумкин. Шу тариқа, у ёйилган ҳолатда планшет, букилган ҳолатда эса ихчам смартфонга айланади.

Мавзуга оид