Спорт | 11:34 / 25.01.2019
3390
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Германия ва Швейцария экспертлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда пойтахт мезбонлигида эркаклар, аёллар, ўсмирлар ва ногиронлиги бор шахслар иштирокида велоспорт бўйича Осиё чемпионатини ўтказишнинг ташкилий ишлари юзасидан ўзаро фикр алмашишди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Шунингдек, мазкур мамлакатларнинг бой тажрибасидан фойдаланиб, Ўзбекистонда велоспорт турини оммалаштириш масалалари муҳокама этилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 22 апрелидан 28 апрелига қадар велоспорт бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида Осиё чемпионатини ўтказиш кўзда тутилган. 

Чемпионатнинг дастлабки куни Ғазалкентда старт олиши ва мусобақанинг кейинги кунлари International Hotel Tashkent меҳмонхонаси ҳудудидан Чорвоқ сув омборига қадар йўлда ўтказилиши режалаштирилган.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид