Жамият | 17:56 / 26.01.2019
13033
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ифода компанияси деҳқон ва фермерларнинг кўмакчиси!

Боғдорчилик, деҳқончилик ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган энг улуғвор касблардан биридир. Ахир Ўзбекистон ўзининг бетакрор мева ва сабзавотлари билан бежизга дунёда ном қозонмаган. Бунда, албатта, меҳнаткаш деҳқонларимизнинг хизмати катта. Бироқ баъзан узоқ кутилган ҳосил доим ҳам яхши натижа беравермайди. Бу эса ўз навбатида ҳосилдорликка, шунингдек, йиллик даромадга ўз таъсирини кўрсатади.

Шу сабабли замонавий технологиялар даврида ҳар томонлама малакали мутахассис бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинларидан сифатли ва мўл ҳосил олиш учун керакли билим, кўникмаларни эгаллаш зарурдир.

Ифода компаниясининг мутахассислари Республикамиз бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва улардан сифатли, мўл ҳосил олиб, юқори даромадларга эришиш бўйича деҳқон ва фермер хўжаликларига амалий кўмак бериб келмоқда.

Мирзачўл тумани, Жиззах вилояти

Жумладан, компания юртимизда  қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб борувчи фермер ва деҳқон хўжалиги мутахассисларига, агрономлар ҳамда соҳа вакилларига қишлоқ хўжалиги йўналишидаги энг долзарб мавзуларда бутун Республикамиз бўйлаб семинарлар ташкил этмоқда.

Бўстонлиқ, Тошкент вилояти

Мазкур кўргазмали ўқув машғулотлар орқали ғалла, ғўза ва бошқа экинларни бегона ўт, касаллик ва зараркунандалардан уйғунлашган ҳолда ҳимоя қилиш, илмий асосланган ҳолда экинларни ўғитлаш, айни дамда, соҳада рўй бераётган сўнгги ўзгаришлар бўйича керакли билимларни берилади. Ушбу семинарлар Республикамизнинг 80 та туманида ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда ҳудудларда семинарлар ўтказилмоқда.

Олот тумани, Бухоро вилояти
Ромитон тумани, Бухоро вилояти

Маълумот ўрнида: Ифода компанияси бир неча йиллардан буён Республикамиздаги қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи деҳқон ва фермер ҳўжаликлари ҳамда соҳа вакилларига экинларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш ҳамда экинларни ўғитлашда амалий жиҳатдан кўмаклашиб келмоқда.

Шунингдек, Ифода компанияси таклиф қилаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари сони 70 дан ортиқ бўлиб, шу йилдан бошлаб хориждан келган мутахассислар билан биргаликда 50 га яқин минерал ва органик ўғит маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Мурожаат учун телефон (Call-center): (+99878) 147 05 00

Телеграм канали: ifodaagroconsulting
Email: marketing@ifoda.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид