«Монако» Жардим қайтганини расман эълон қилди. Анри ишдан бўшатилди

Фото: REUTERS/Eric Gaillard
«Монако»да бош мураббий ўзгарди.
Князлик клуби Леонарду Жардим қайтгани ва у била 2021 йилга қадар амалда бўлувчи шартнома имзоланганини эълон қилди.
44 ёшли Жардим «Монако»ни 2014 йилдан буён бошқарган. Унинг раҳбарлигида клуб 2016/17 йилги мавсумда Франция чемпиони бўлган. 2018 йилнинг 11 октябрида португалиялик мутахассис қониқарсиз натижалар туфайли ишдан бўшатилди. Аммо унинг ўрнини эгаллаган Тьерри Анри ҳам вазиятни ўнглай олмади. Қолаверса, франциялик мутахассис монегаскликлар жамоаси футболчилари билан зиддиятга борди ва раҳбарият уни ҳам истеъфога чиқарди.
21 турдан кейин «Монако» 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.
Жардим 26 январь куни «Дижон»га қарши ўйинда жамоани бошқармайди, аммо клуб билан сафар ўйинига боради. Бу ўйинга жамоани Франк Пасси бошлаб тушади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия банки 2022 йил кузидан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди
Жаҳон | 12:28
-
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди
Ўзбекистон | 12:02
-
ЕИ ва БМТ АҚШни ХЖC судяларига қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон | 11:52
-
Ҳали Фаластинда ҳам имкон бор. Осиё саралашидаги интригалар
Спорт | 11:35
Мавзуга оид

21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди

13:57 / 03.08.2023
«Арсенал» «Монако»ни енгиб Амирликлар кубогини қўлга киритди

09:58 / 10.04.2021
Айтилмаган изҳор. Мелиев, Ашурматов, Анри, Ди Канио

18:06 / 03.07.2020