Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги бир нечта компанияга заҳарли модда солинган мактублар жўнатилди
Япония полицияси мамлакатдаги тўққизта компанияга цианидли калий солинган мактублар жўнатилиши юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Ичида заҳарли модда бўлган конвертлар Токио ва Осакадаги фармацевтика фирмалари офисларига, Саппоро шаҳридаги озиқ-овқат компаниясига, Mainichi Shimbun газетаси таҳририятига жўнатилган. Терговчилар мактублар ичида цианид аралаштирилган кукун борлигини аниқлаган.
Бир нечта мактуб "Аум Синрикё" экстремистик ташкилоти асосчиси Тидзуо Мацумото номидан жўнатилган. У ўтган йили қатл қилинганди.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026