Жаҳон | 23:42 / 28.01.2019
20726
1 дақиқада ўқилади

Мадрид аэропортидаги ҳаракатсиз самолёт бир неча йилдан кейин пайқаб қолинди

Испания пойтахтининг энг йирик аэропорти – Мадрид-Барахасда бир самолёт аэропорт маъмурияти унга эътибор қаратишидан олдин бир неча йил ҳаракатсиз турган. Бу ҳақда Independent нашри маълум қилди. 

Аэропорт раҳбарияти маҳаллий газетада аэропорт тураргоҳида бир неча йил аввал қолдирилган McDonnell Douglas MD-80 йўловчи лайнери топилганини эълон қилган. Мамлакат қонунчилигига кўра, топилма ҳақидаги эълонни у аниқланган вақтдан бошлаб 3 ой ичида бериш, сўнгра эгасининг жавобини бир йил кутиш керак. Агар топилма эгаси чиқмаса, ҳукумат самолётни қаровсиз деб топиб, уни аукцион орқали сотиб юбориши мумкин.

McDonnell Douglas MD-80 самолёти АҚШда 1980 йилдан 1999 йилгача ишлаб чиқарилган. Ўз бортига 172 кишини олади. Узунлиги 45 метр, қанотлари қулочи 32 метрни ташкил қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид