Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болтон Мадурога янги чоралар билан таҳдид қилди
Америка президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билдиришича, Қўшма Штатлар Николас Мадуро ҳукуматига босим ўтказиш учун барча имкониятлардан фойдаланишда давом этади. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Болтоннинг сўзларига кўра, Америка томони «ноқонуний» ҳукуматни даромадлардан маҳрум қилишни, шунингдек, мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо қўллаб-қувватланишини таъминлаш ниятида.
«Қўшма Штатлар Мадуро ва унинг югурдакларига Венесуэла халқи активларини талашда давом этишга имкон бермайди», - дея ёзган Болтон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо Венесуэла ҳукумати ҳисобларини назоратга олмоқчи экани, Мадуро АҚШга жавоб ҳақида ваъда бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026
АҚШ Венесуэла ҳукуматига Мадуронинг ҳимояси учун ҳақ тўлашга рухсат берди
09:49 / 24.04.2026