Жаҳон | 08:29 / 29.01.2019
14712
1 дақиқада ўқилади

Грузия президенти Трамп билан Путиндан аввал учрашмоқчи

Фото: Georgia Presidential Admin/globallookpress

Грузия президенти Саломе Зурабишвилининг маълум қилишича, Америка етакчиси Дональд Трамп билан, у россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказишидан олдин учрашмоқчи. Бу ҳақда Грузиянинг 1TV’си хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Грузия томони Қўшма Штатларга тегишли хат жўнатиб бўлган.

«Биз Трампни ўзимизнинг қарашларимиз, биз учун оғриқли бўлган масалалар билан таништиришимиз керак. У бизни энг ташвишга солаётган нарсалар нима эканини яхшилаб билиб олиши даркор», - деди Зурабишвили.

Унинг қўшимча қилишича, Америка етакчиси бундай учрашув учун вақт топа билишига умид қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Саакашвили Грузияда ҳокимиятни ўзгартиришга чақирганди.

Мавзуга оид