Transparency International коррупция рейтингида Ўзбекистон 158-ўринни эгаллади

Transparency International коррупция билан курашиш бўйича халқаро нодавлат ташкилоти 2018 йил якунлари бўйича ҳисобот эълон қилди.
Ўзбекистон рейтингда 180 мамлакат ичида 158-ўринни эгаллади. 2017 йилда давлат 180 мамлакат орасида 157-ўринни эгаллаган бўлса, 2016 йилда - 176 мамлакат ичида 156-поғонадан жой олганди.
Дания биринчи ўринни эгаллади, иккинчи - Янги Зеландия. Учинчи поғонани Финляндия, Сингапур, Швеция ва Швейцария бўлишиб олди.
Рейтингда сўнгги уч ўринни Сомали, Жанубий Судан ҳамда Сурия эгаллаб турибди.
Марказий Осиё бўйича энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда - 124-ўрин. Туркманистонда энг ёмони - 161-поғона.
Transparency International - коррупция билан кураш ва бутун дунё бўйлаб коррупция даражасини ўрганиш бўйича нодавлат халқаро ташкилот. Халқаро ҳаракат 1993 йилда Жаҳон банки собиқ директори Петер Айген томонидан Берлинда ташкил этилган. Ҳозирги кунда ташкилот дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида ўз бўлинмаларига эга.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қамчиқ довонида “Ваз-2106” автомобили хандаққа тушиб кетди
Жамият | 08:50
-
Трамп иккинчи муддатининг биринчи 100 куни якунларини мақтади
Жаҳон | 08:44
-
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлагани айтилди
Иқтисодиёт | 08:30
-
Днипрода РФ ҳужумида бир киши ҳалок бўлди, Харкивда ўнлаб одамлар жароҳатланди
Жаҳон | 08:00
Мавзуга оид

23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди

13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди

11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди

11:30 / 05.03.2025