09:46 / 30.01.2019
16088

FT: Трамп ва Путин G20’да 15 дақиқа яккама-якка суҳбатлашган

Фото: EPA

2018 йилнинг ноябрь ойида Буэнос-Айресдаги G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп гувоҳларсиз 15 дақиқа давомида суҳбатлашган. Бу ҳақда Financial Times манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, уларнинг шахсий суҳбати етакчилар бинодан чиқишга қараб кетаётган вақтида содир бўлган. Трамп рафиқаси Меланья ва Путин таржимон билан 15 дақиқа давомида яккама-якка суҳбатлашган ҳамда театрни энг охирги тарк этганлар орасида бўлишган.

Манба сўзларига кўра, президентлар ташқи сиёсат масалалари, Керч бўғозидаги вазият ҳамда Суриядаги можарони муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия президенти Трамп билан Путиндан аввал учрашмоқчи экани хабар қилинганди.

Top