Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудида биринчи маротаба Халқаро армия ўйинлари ўтказилади
«Халқаро армия ўйинлари — 2019» танловининг «Ҳарбий-тиббий эстафета» йўналиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биринчи марта ўтказилади. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган йилги «АрМИ—2018» ўйинлари Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Хитой ва Россия каби давлатларда 28 йўналиш бўйича ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг 32 мамлакатидан келган ҳарбийлар иштирок этган эди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари эса 12 йўналишда қатнашиб, умумжамоа ҳисобида 6-ўринни қўлга киритган.
Ўтган йилги ўйинларда «Ҳарбий-тиббий эстафета» беллашувида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий поликлиника терапевт-шифокори, тиббий хизмат капитани Лариса Холмаматова ҳарбий шифокорлар ўртасида ўтказилаётган «Махсус кўникмалар» яккалик баҳсида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
Ўзбекистон ҳудудида Халқаро армия ўйинлари Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026
Дунёдаги энг катта армиялар: етакчи давлатлар маълум бўлди
17:56 / 07.05.2026