10:15 / 01.02.2019
31302

Ўзбекистонликлар ўтган йили қанча автомобиль сотиб олгани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

2018 йилда 345 392 та автотранспорт воситаси олди-сотди қилинди. Бу эса 2017 йилга нисбатан 7 003 тага ёки 0,5 фоизга кам демакдир.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, нотариуслар фаолиятидаги автотранспорт воситалари олди-сотдиси билан боғлиқ 2018 йилда қайд этилган энг қизиқарли маълумотлардан бири Тошкент шаҳрида 1936 йилда ишлаб чиқарилган “Меrsedes Benz” автотранспорт воситаси сотилди.

2018 йил давомида автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи билан нотариал идораларда 670 717 та ишончнома расмийлаштирилган.

Шунингдек, кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар ҳисобот даврида 23 183 тани ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2018 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кескин оширгани хабар қилинганди.

Top