Спорт | 21:00 / 01.02.2019
31174
2 дақиқада ўқилади

Қатар терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпиони бўлди

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги якунига етди. Финалда Япония ва Қатар терма жамоалари беллашди.

Ўйин тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, қатарликлар ўз имкониятларидан унумлироқ фойдаланиб қолишди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

12-дақиқада мусобақа тўпурари Али Алмуъиз қайчи услубида зарба йўллаб, Япония дарвозасига тўп киритди. Орадан 15 дақиқа ўтгач, Ҳатим узоқ масофадан йўлланган зарба натижасида чиройли гол уриб, ҳисобдаги фарқни оширди. 69-дақиқада Минамино дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, яқин масофадан тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага киритди. 83-дақиқада Афиф пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобнинг 3:1 бўлишини таъминлади.

Натижада, Қатар терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпиони бўлди. 

Қайд қилиш жоизки, баҳсни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида бошқариб борди.

Осиё Кубоги
Финал

1 февраль
Япония – Қатар 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: Минамино (69) - Алмуъиз (12), Ҳатим (27), Афиф (83 пен)
Япония: Гонда, Нагатомо, Томиясу, Шиотани, Сакаи, Ёшида, Шибасаки, Ҳарагучи, Минамино, Доан, Осако
Қатар: Аш-Шиб, Корреа, Ҳасан, Салмон, Ар-Ровий, Мадибо, Ҳатим, Хухий, Ал-Ҳайдос, Афиф, Алмуъиз
Огоҳлантиришлар: Шибасаки (20), Ёшида (82), Сакаи (86) - Афиф (84), Корреа (90+3)

Мавзуга оид