Спорт | 09:30 / 01.02.2019
3913
1 дақиқада ўқилади

Шинжи Кагава «Боруссия Д»ни тарк этди

Фото: AFP

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Шинжи Кагава фаолиятини «Бешиктош»да давом эттирадиган бўлди.

Расмий эълонга кўра, 29 ёшли япон футболчиси мавсум охирига қадар ижара асосида Истанбул клуби шарафини ҳимоя қилади.

Кагаванинг «Монако»га ўтиши ҳам тахмин қилиб келинаётган эди. «Боруссия» ушбу хавбек билан хайрлашишга қаршилик билдирмаётган, чунки у бош мураббий Люсьен Фаврнинг режаларидан ўрин олмаётганди. Кагаванинг ўзи ҳам кетиш истагини билдирган.

Шинжи бу мавсум Бундеслиганинг 2 ўйинида майдонга тушиб, умумий ҳисобда 98 дақиқа майдонда бўлди. Аввалроқ клуби уни 2-3 млн еврога қўйиб юборишга рози экани ҳақида хабарлар бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Кагава «МЮ»дан 2014 йил ёзида «Боруссия»га қайтган эди. У бунга қадар ҳам 2010-2012 йилларда дортмундликлар либосида тўп сурган.

Мавзуга оид