Европа Лигасининг «Маккаби» - «Бешиктош» учрашуви Венгрияга кўчирилди
Амстердамдаги тартибсизликлар фонида Исроилнинг «Маккаби» ва Туркиянинг «Бешиктош» жамоалари Дебреценда бўш трибуналар қаршисида ўйнайди.
28 ноябр куни Туркияда бўлиб ўтиши керак бўлган Европа Лигаси доирасидаги «Маккаби Тел-Авив» – «Бешиктош Истанбул» учрашуви Венгриядаги нейтрал майдонга кўчирилди. Бу ҳақда 11 ноябр, душанба куни Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) маълум қилди.
УЕФА баёнотида айтилишича, «Бешиктош»нинг уй стадионида ўтиши режалаштирилган учрашув Дебрецендаги Nagyerdei стадионида бўлиб ўтади. Маҳаллий ҳокимият қарори билан у бўш трибуналарда ўтказилади.
Турк клуби Венгрия ўз ҳудудида ўйинни ўтказишга рози бўлган ягона давлат эканлигини тушунтирди. «Ўйинни мухлислар иштирокида ўтказиш бўйича келишувга эришилган бўлса-да, Венгрия маҳаллий ҳукумати «Аякс» ва «Маккаби» ўртасидаги ўйиндаги воқеаларни ҳисобга олиб, уни томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди», — дейилади «Бешиктош»нинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Турк клуби ўз мухлисларини ушбу ўйинга сафар қилишни режалаштирмасликка чақирди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:30 / 01.02.2019
Шинжи Кагава «Боруссия Д»ни тарк этди
02:16 / 24.05.2018
«Бешиктош» қўҳна қитъанинг энг тез ўсаётган клуби, МЮ — энг қимматбаҳоси
11:30 / 04.05.2018