00:31 / 01.02.2019
10387

Трамп Афғонистондан қўшинлар олиб чиқилиши шартини маълум қилди 

Фото: РИА Новости

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича тинчлик келишувларига эришилса, ушбу давлатдан қўшинларини олиб чиқишга тайёрлигини айтди.

“Биринчи марта улар [толиблар] вазиятни тартибга солиш, келишув ҳақида гапирмоқдалар. Агар бу юз берса, биз қўшинларимизни уйга қайтарамиз. Нима бўлишини кўрамиз. Бироқ жиддий музокаралар илк бор ўтмоқда”, деб айтган Трамп журналистларга.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати америкалик вакиллар ва толиблар ўртасидаги музокараларда сезиларли ривожланиш борлигини маълум қилган. АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус элчиси Залмой Халилзод тахминий келишувларга эришилганини маълум қилган, бироқ толиблар ҳозирча буни тасдиқлашмаган.

Top