Жаҳон | 13:35 / 02.02.2019
4651
1 дақиқада ўқилади

Кипрда тадбиркорларга «олтин паспортлар» бериш қоидалари кучайтирилди

Фото: Yannis Behrakis/Reuters

Кипрда йирик сармоядорлар ва тадбиркорларга бериладиган «олтин» паспортлар олиш жараёнини қийинлаштирувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. Бу ҳақда Cyprus Times ёзмоқда.

Қайд этилишича, фуқароликни олишнинг янги қоидалари ҳали маълум эмас. Ҳукумат уларни 2020 йилгача ишлаб чиқиши керак. Бироқ, нашр маълумотларига кўра, паспорт хорижий фуқароларга қонун ҳужжатларида ёзиб қўйилган шартлар ва талабларни инобатга олган ҳолда берилади.

Қонун лойиҳаси тарафдорлари сўзларига кўра, янгилик Кипрнинг обрўсини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Қонун лойиҳаси 29 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланди, 17 киши қарши чиқди, дея хабар беради нашр.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид