Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик яна бир олимпиада чемпиони профессионал боксга ўтмоқда
Бокс бўйича Рио олимпиадаси чемпиони (-52 кг) Шаҳобиддин Зоиров фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. Бу ҳақда Go Sport хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, Зоиров Испаниянинг машҳур промоутерлик компанияларидан бири бўлган MTK Global билан келишувга эришган. Ҳозирча шартнома шартлари маълум эмас.
Зоировдан ташқари Рио олимпиадасининг яна бир иштирокчиси Хуршид Тожибоев (-60 кг) ҳам мазкур промоутерлик компанияси билан музокара олиб бормоқда. Ҳозирча шартнома имзоланиши борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Шаҳобиддин Зоировнинг профессионал боксдаги фаолиятини бошлаши учун Испанияда ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлиши лозим бўлади. Европа иттифоқи таркибига кирувчи давлатга ишчи визасини олиш эса маълум вақт талаб қилади. Зоиров мазкур визага эга бўлгач, Испанияга жўнаб кетиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026