Қайси туман абитуриентлари энг билимли?
Олий таълим муассасаларига кириш бўйича республикада Бухоро ва Навоий абитуриентлари етакчилик қилмоқда, дея хабар беради Ma’rifat газетаси.
Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга қараганда, 2018 йилда республиканинг абитуриент энг кўп талабаликка тавсия этилган ўн туман/шаҳарлардан еттитаси Бухоро вилояти (Шофиркон, Вобкент, Пешкў, Қоракўл, Ғиждувон, Қоровулбозор туманлари ва Бухоро шаҳри)га тўғри келган бўлса, қолгани Навоий вилояти (Зарафшон, Навоий шаҳарлари, Қизилтепа тумани)да жойлашган.
Уларда ўқишга кирганларнинг ҳужжат топширганларга нисбати 19,7 — 22,1 фоиздан иборат. Масалан, Шофиркон туманидан 3172 нафар абитуриентнинг 722 нафари ОТМда ўқишга тавсия этилган. Қизилтепалик 2377 нафар йигит-қизнинг 501 нафари талабалар сафига қўшилган.
Бу борада энг паст кўрсаткични эса Ангор, Олтинкўл, Сариосиё, Арнасой, Избоскан, Асака, Андижон, Шеробод туманлари ва Қорасув шаҳри кўрсатмоқда. Мисол учун, 4977 нафар шерободлик ёшдан бор-йўғи 5,7 фоизи тестдан етарлича баллни тўплай олган.
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023