10:00 / 03.02.2019
17923

Қочқин WhatsApp ёрдамида ёзилган китоби учун нуфузли мукофот олди

Эронлик қочқин Беҳруз Бучаний WhatsApp мессенжери ёрдамида ёзган китоби учун Австралиянинг адабиёт соҳасидаги энг нуфузли мукофоти Victorian Prize for Literature билан мукофотланди. 

Таъкидланишича, муаллифга “Тоғдан бўлак дўстинг йўқ: турмадаги хотиралар” китоби учун 72 минг доллар топширилади. Бироқ ҳозирда Манус оролида бўлган муаллиф қочқинларга нисбатан қаттиққўл сиёсат юргазувчи Австралияга кириш ҳуқуқига эга эмас. 

Эркакнинг айтишича, у Эронни журналистик фаолияти сабабли тарк этишга мажбур бўлган. Бучаний 2013 йилда Австралия чегара хизмати томонидан ушланиб, қочқинлар марказига жўнатилган. У айнан шу ерда мессенждер ёрдамида ўз китобини ёзган. Муаллиф мессенжер орқали таржимонга китоб матнини жўнатиб турган. Эронликнинг айтишича, марказдаги қўриқчилар ундан қоғозларни олиб қўйишлари мумкинлиги сабаб қоғоздан фойдаланмаган. Марказ 2017 йилда ёпилгач, журналистга Папуа-Янги Гвинеядаги Манус оролида қочқин мақоми берилган.

Мукофот қоидаларига кўра, уни фақатгина Австралия фуқаролари олишлари мумкин. Бироқ Бучанийга истисно қилинган. Мукофот ҳакамлар ҳайъати китобни санъат дурдонаси деб атаган ва муаллифни китобни ёзишда қўллаган услуби учун мақтаган.

Top