Жамият | 17:56 / 04.02.2019
12707
2 дақиқада ўқилади

Россиялик ёшлар энг кенг кўп танлайдиган касблар аниқланди

Фото: iStock

Россия Федерацияси президенти қошидаги халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг сўнгги тадқиқоти натижаларига кўра россиялик битирувчи ёшлар давлат ишида барқарор даромад олишни истамайди.

Коллеж ва техникумлар битирувчиларининг 39,2 фоизи тадбиркор бўлишни энг маъқул танлов дея ҳисоблайди. 18 – 30 ёш оралиғидаги ёшлар бундан бир неча йил олдин давлат ишига жойлашиб, барқарор даромад олиш истагида бўлган бўлса, ҳозир бу танлов ҳуқуқшуносликдан сўнг учинчи ўринда турибди.

Рўйхатнинг тўртинчи поғонасида 25 фоиз танлов билан муҳандислик касби турибди. Ёшларнинг айрим қисми ишчи мутахассисликларига ҳам қизиқиш билдирган. Улар орасида озиқ-овқат ва савдо, металл қайта ишлаш, транспорт соҳаларига қизиқувчи ёшлар ҳам кўп топилади.

Ўрта қатлам мутахассислари орасида «иқтисод ва бошқарув» йўналишини танлаганлар сўровда қатнашганларнинг сезиларли қисмини ташкил этади. Рўйхатнинг энг қуйи поғоналарида журналист, олим ва бошқа санъат соҳасига оид касблар турибди.

Мавзуга оид