Спорт | 17:29 / 04.02.2019
21336
1 дақиқада ўқилади

Суперлигада 10та клуб қолиши мумкин

Фото: Tribuna.Uz

Ижтимоий тармоқларда ПФЛ бош директори Омон Ғофуров томонидан имзо чекилган хат пайдо бўлди.

Унда Суперлига ва Про-Лига клублари лицензиялаш талабларини бажариши шартлиги, акс ҳолда қуйи лигага равона бўлиш эҳтимоли борлигидан огоҳлантирилган. Хусусан, Суперлигада 12та эмас, 10та клуб иштирок этиши масаласи кўриб чиқилаётгани ёзилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 7 мартгача очиқ бўлиши, аммо Суперлига ва Про-Лига иштирокчилари сони 13 февралгача аниқ бўлиши кераклиги, бунинг учун барча клублар лицензиялаш талабларини бажариши шартлиги кўрсатилган.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид