Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирлиги таркибига қайси идоралар қўшилмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Мазкур фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташкил этилмоқда.
Янги ташкил этилаётган Энергетика вазирлиги тузилмасига шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибида бўлган айрим идоралар қайта ташкил этилиб, киритилмоқда. Чунончи:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги этиб;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси этиб.
Мавзуга оид
13:21 / 01.02.2026
Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар юмшатилди
19:36 / 16.01.2026
Совуқ кунларда электр ва газ таъминотида чекловлар бўлиши мумкин – вазирлик
22:41 / 07.01.2026
«Метан заправкалар» фаолиятига 8 январдан яна чекловлар жорий қилинди
12:10 / 05.01.2026