Жаҳон | 14:48 / 05.02.2019
28599
1 дақиқада ўқилади

Россия гипертовушли ракетани қачон яратиши маълум қилинди

Фото: Виктор Толочко/РИА «Новости»

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, 2019-2020 йилларда узоқ масофали қанотли ракетага эга, денгизда жойлаштирилувчи «Калибр» комплексининг ер усти вариантини ишлаб чиқиш лозим. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ушбу комплекс Сурияда ўзининг яхши имкониятларга эга эканини исботлади.

«Шу вақт ичида биз катта масофага парвоз қила оладиган, гипертовушли ракетага эга бўлган ер усти ракета комплексини яратишимиз лозим», - дея қўшимча қилиб ўтди Шойгу.

Унинг аниқлик киритишича, зарур чора-тадбирлар рўйхати давлат раҳбари Владимир Путинга топширилган. Қайд этилишича, у буни маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия кемалари галлюцинация чақирувчи қурол билан жиҳозланганди.

Мавзуга оид