Ўзбекистон | 00:19 / 05.02.2019
16243
2 дақиқада ўқилади
Янги агентлик директори мақоми Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Президент қарорига кўра, янги ташкил этилган Агентликка доир қуйидаги вазифалар белгиланмоқда:
- Агентлик Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
- Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарлар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;
- Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарларига тенглаштирилади;
- Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ахборот соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилот ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:38 / 25.11.2020
Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойбергановга янги ўринбосар тайинланди
16:13 / 29.11.2018
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг вазифалари нималардан иборат?
21:36 / 01.08.2018
Президент маслаҳатчисига нуфузли университетни бошқариш вазифаси юкланди
14:55 / 24.07.2018