Ўзбекистон | 15:38 / 25.11.2020
32288
1 дақиқада ўқилади

Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойбергановга янги ўринбосар тайинланди

Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Исломов Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 24 ноябр куни имзоланган фармонга биноан, Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Исломов шу пайтга қадар жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси лавозимида фаолият юритиб келган. У 2018 йил 26 августдан буён Ўзбекистон Республикаси президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб, айни пайтда Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига ўтказилган Улуғбек Муҳаммадиев ўрнида иш бошлайди.

Эндиликда Бахтиёр Исломов 2017 йилнинг январида президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Турсинхон Худойбергановнинг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаши кутилмоқда. 

Мавзуга оид